Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчихоналарида янги лавозим жорий этилди
2018 йил 1 июлдан эътиборан мамлакатимизнинг Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистондаги элчихоналари штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозими киритилди. Бу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, 2017 йили Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан товар айланмаси 253,9 млн. АҚШ доллари, Тожикистон билан 237 млн. доллар, Туркманистон билан 177,3 млн. долларни ташкил этди. Ушбу даврда Ўзбекистоннинг мазкур давлатлар билан умумий товар айланмаси 668,2 млн. долларни ташкил этиб, бу 2016 йилга нисбатан деярли 16 фоизга кўпроқдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг