«Lavanda farm» ботаника боғига айлантирилади

10:53 09 Сентябр 2024 Жамият
216 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандлик Сервер Осмонов 2017 йилда шаҳар марказидан 4 километр узоқликда «Lavanda farm» боғини ташкил қилган. У бир гектар майдонда лаванда ўсимлигини ўстирмоқда. Боғда маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар Франциянинг Прованс атмосферасига шўнғиш учун келишади.

— Ҳозирда бу ерда экскурсиялар, гулчилик бўйича маҳорат дарслари, фотосессиялар, пикниклар ва оилавий байрамлар ўтказилмоқда, — дейди «Lavanda farm» боғи иш юритувчиси Ноиля Багаутдинова. — Биз лавандадан гулдасталарни йиғамиз. Қуритилган гуллар, хушбўй ёстиқлар ва лаванда чойи қопларини тайёрлаймиз ва бу ерга келган сайёҳларга шифобахш, тинчлантирувчи хусусиятларга эга маҳсулотларни, турли доривор ўсимликларни сотамиз. Келажакда маҳсулотларимизни хорижга ҳам сотишни ва бу жойни 100 дан ортиқ ўсимлик турларига эга бўлган ботаника боғига айлантиришни режа қилганмиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер