Курскда ракета ҳужуми оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

11:41 15 Май 2025 Жамият
228 0

Украина Қуролли кучлари томонидан Россиянинг Курск области, Рилск шаҳрига берилган ракета зарбаси натижасида 39 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн маълум қилди.

Зарба натижасида вайронага айланган меҳмонхонадан ўзбекистонлик эркак жасади топилган. Хабарда марҳумнинг шахсига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, ҳужум вақтида жароҳатланган икки эркакнинг аҳволи ҳамон оғир экани таъкидланди. Жабрланганлар Курск вилоят касалхонасида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳарбийлари Рилск шаҳрига зарба бергани ҳақидаги хабарлар 11 май куни пайдо бўлди. Уларда ҳужумлар натижасида уч киши жароҳатлангани ҳамда меҳмонхона, иккита хусусий уй, гараж ва бешта автомобиль жиддий зарар кўргани айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер