Кумушкон – “Олтин ҳалқа”нинг бир қисми
Куни кеча Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушкон қишлоғида давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Унда Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова иштирок этиб, тадбирга йиғилганларга Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, парламент олдига қўйилган вазифалар хусусида маъруза қилди. Хусусан, сенатор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган йўналишлар ва бу борада сенатор ва депутатларнинг долзарб вазифаларига тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, учрашувга уй шароитида меҳмонхоналар ташкил этиб, туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагида бўлган 40 нафар кумушконлик тадбиркор аёллар таклиф этилди. Сенатор улар учун бу борада мавжуд имкониятлар ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Гап шундаки, Тошкент вилоятида сайёҳлик йўналишини ривожлантиришга қаратилган “Олтин ҳалқа” лойиҳаси амалга оширилаётган бўлиб, унга киритилган туризмни ривожлантириш борасида юқори салоҳиятли туман ва шаҳарлар орасида Кумушкон алоҳида ўрин тутади. Шу боисдан тадбирни ўтказиш жойи ҳам бежизга танланмагани қайд этилди.
Учрашув иштирокчилари туманда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда туризмни ривожлантириш борасидаги таклифларини билдирди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг