Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.И.нинг бошқарувидаги “Onix” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида автомашина салонида 150 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси мавжудлиги аниқланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу дори воситаларини 400 АҚШ долларига ўтказган И.Ш.нинг ёнидан 36 дона қизил ва оқ рангли дори воситалари ҳамда АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг