Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

15:37 03 Февраль 2024 Жамият
277 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ч. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 518 дона “Регапин” ва “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер