Кучли шамол Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим электр тармоқларида носозликлар келтириб чиқарган
Соат 07:30 ҳолатига ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.
Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг