Кубада миллионга яқин аҳоли сувсиз қолди
Кубада миллионга яқин одам сувсиз қолди. Жиддий узилишлар пойтахт аҳолисига ҳам таъсир кўрсатди.
Фуқаролар сув танкерлари, тўлдирувчи идишлар атрофида тўпланишмоқда. Расмийлар зарур сув захираларини яратишга ҳаракат қилмоқда ва инқирозга ярим асрдаги энг даҳшатли қурғоқчилик сабаб бўлганини айтишмоқда.
Қолаверса, сув қувурлари ва умуман коммунал инфратузилма ҳам ниҳоятда эскирган. Буларнинг барчаси ёқилғи тақчиллиги ва доимий электр узилишлари фонида, айниқса тропикларнинг иссиқ иқлимини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳимдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг