Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

18:00 28 Январь 2025 Жамият
305 0

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Бу билан туманда етиштирилган пахта чигитини шу жойнинг ўзида тўла қайта ишлаш имконияти вужудга келди. “Namangan paxta teks” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 30 млрд. сўмга тенг бўлиб, бунинг ҳисобига илғор технологияга асосланган ёғ-мой ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилди. Айни пайтда бу ерда 110 кишининг бандлиги таъминланган.

— Янги корхона йилига 18 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, 3500 тонна сифатли ёғ, 9,5 минг тонна шрот, 5,5 минг тонна шелуха тайёрлаш йўлга қўйилди, — дейди “Namangan paxta teks” МЧЖ раҳбари раҳбари Лутфулло Эгамбердиев.

Айтиш лозимки, озиқ-овқат саноати йўналишидаги мазкур лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши вилоят истеъмол бозорини экологик жиҳатдан соф ёғ-мой маҳсулотларига тўлдиришга ҳисса қўшиши билан аҳамиятли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер