Коррупцияга қарши мақбул ечим борми?
Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов иштирокида ижтимоий ҳаётимизга жиддий хавф солаётган иллат – коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда вилоятда коррупция, тамагирлик, порахўрликка қарши тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлсада, айрим ижтимоий соҳа ходимлари орасида ушбу иллатлар ҳамон учраб тургани аниқ мисоллар билан қайд этилди. Ўз навбатида мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим соҳасида коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида фикр билдирилди.

Жумладан, шу кунларда Риштон тумани тиббиёт бирлашмасидаги коррупцион ҳолат бўйича суриштирув-тергов жараёнлари кетаётгани айтиб ўтилди. Халқимизни тиббий хизматлардан рози бўлиши учун бажарилиши керак бўлган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
Таҳлилий руҳда ўтказилган матбуот анжуманида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоб берилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг