Коррупцияга қарши курашишга барчамиз масъулмиз

12:23 04 Июль 2022 Жамият
850 0

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Арк булоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида «Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ислом цивилизацияси» маркази масъул ходими ўз маърузаси билан иштирок этиб, иштирокчиларга коррупциянинг оқибатлари, уни келтириб чиқарадиган омиллар ва бартараф этиш бўйича ислом нуқтаи назаридан тушунчалар бериб ўтди.

Коррупцияга қарши курашишда ҳар бир ходим ўзгаришни жамиятдан эмас, балки, ўзидан бошлаб, бу иллатга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиши муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбатида бошқарманинг Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Айтиш мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади.

Зеро, унга қарши курашишда эса аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер