Коррупцияда гумон қилинаётган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз лавозимидан вақтинчалик четлатилди

12:44 23 Октябр 2018 Сиёсат
1739 0

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни вақтинчалик лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш ишлари агентлиги Утембаев жуда катта миқдорда бюджет маблағларини ўғирлашда гумон қилинаётганини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, Утембаев тахминан 378 минг АҚШ доллари миқдоридаги бюджет маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Утембаев 2016 йилнинг мартидан буён Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер