Коронавируснинг янги штаммлари касалликнинг оғир кечишига таъсир кўрсатадими?

17:02 07 Январь 2021 Дунё
1037 0

Буюк Британия ва Жанубий Африкада топилган вируснинг янги турлари касалликнинг оғир кечишига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари маълум қилишди.

Таъкидланишича, иккала мутация ҳам коронавируснинг тарқалиш тезлигинигина оширади, холос.

Шифокорлар эса беморларни даволаш учун мавжуд самарали дорилар ҳамда вакциналардан фойдаланишмоқда.

Қайд этилишича, ЖССТ Буюк Британия ва Жанубий Африкадаги олимлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда. Тадқиқотчилар янги штаммларни ўрганиб, тўпланган маълумотларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига узатишмоқда, хусусан, Британия бу ишни деярли реал вақт режимида амалга оширмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер