Коронавирус оғир ўтадиган беморларда учрайдиган ўзига хос белги маълум бўлди

19:31 17 Июль 2020 Дунё
1387 0

Иллюстратив сурат

Франциялик олимлар коронавируснинг оғир шакли асоратлари бўлган беморларда учрайдиган ўзига хос белгини аниқлашди. Тадқиқот натижалари “Science” журналида эълон қилинди.

Қайд этилишича, иш жараёнида олимлар томонидан касаллик турли аломатлар, хусусан, енгил йўталдан нафас олиш етишмовчилиги сабаб механик шамоллатиш қурилмасига уланган ҳолатлар билан бирга келган 50 нафар бемор ўрганилган.

Биоматериаллар таҳлил қилинганидан сўнг тадқиқотчилар “Cоvid-19”нинг оғир шаклига чалинган барча беморларни интерферон (ўткир вирусли инфекциядан организмнинг асосий ҳимоя воситаси) етишмовчилиги ҳамда яллиғланишнинг кучайиши каби белгилар бирлаштиришини аниқлашган.

Хусусан, ўта оғир беморларда вирус билан курашиш учун танадан чиқариладиган I тип интерферон етишмовчилиги кузатилган. Ваҳоланки,унинг ишлаб чиқарилиши коронавирус инфекциясининг ривожланишини секинлаштиради. Шу боис эндиликда олимлар интерферон беморларни даволашда ҳал қилувчи роль ўйнайди деган хулосага келишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер