Японияда коронавирус билан касалланганлар сони 10 000 га етди

18:29 18 Апрель 2020 Дунё
1356 0

Бугун Японияда коронавирус билан касалланганлар сони 10 мингга етди, деб хабар беради NHK.

Кунчиқар юртда вирус тарқалишини секинлаштириш учун бир неча кун аввал фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.

Жума куни Япония Бош вазири Синзо Абэ халққа мурожаат қилиб, барчани уйда қолишга чақирди. Мамлакат пойтахтида янги беморлар рекорд даражада кўпайди ва кўплаб қариялар истиқомат қиладиган қишлоқларда тиббий хизматлар барчани қамраб ололмаслиги сабабли, аввалроқ еттита ҳудудда эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими бутун мамлакат миқёсида кенгайтирилди.

Ҳозиргача Японияда вирусдан 200 дан ортиқ одам вафот этди. Токио мамлакатдаги вирус энг кўп тарқалган ҳудуд бўлиб турибди. Бу шаҳарда биргина жума куни 201 та янги ҳолат қайд этилган ва бу янги рекорд ҳисобланади.

Токиода бугун 181 та янги ҳолат қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер