Коронавирусни ўлдирадиган ҳимоя воситаси ихтиро қилинди
Исроиллик олимлар коронавирусни юқори ҳарорат ёрдамида йўқ қиладиган кўп маротабали юз ниқобини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Спутник ўз манбасига таяниб хабар берди.
Технион университети тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Яира Эйн-Элининг таъкидлашича, коронавирусни йўқ қилиш учун атиги 30 дақиқа вақт керак бўлади.
Ниқобда USB-порт мавжуд. У орқали смартфонники каби қувват манбаига уланса бўлади. Кейин ниқоб 70 даражагача исийди, бу эса коронавирусни йўқ қилиш имконини беради. Дезинфекциядан олдин ҳимоя воситасини ечиш керак, деб ёзади Спутник.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда. Унинг нархи стандарт ниқобнинг нархидан атиги 1 долларга қимматроқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг