Коронавирусга қарши дамлама яратган Шри-ланкалик афсунгар "COVID-19"дан вафот этди

23:31 24 Сентябр 2021 Дунё
1739 0

Фото: Getty Images

Коронавирусга қарши дамлама яратган Шри-ланкалик афсунгар Элиянта Уайт "COVID-19"дан вафот этган.

"BBC" хабарига кўра, у спортчиларни даволаш орқали Шри-Ланка ва қўшни Ҳиндистонда анча машҳур бўлган.

Уайт спортчилар ва сиёсатчиларни даволаш учун ишлатган дамламани Шри-Ланканинг собиқ соғлиқни сақлаш вазири Павитра Ванняраччи ҳам маъқуллаган эди. Аммо дамламани қабул қилган собиқ вазир "COVID-19" билан зарарланиб, икки ҳафта жонлантириш бўлимида муолажа олган.

Уайт дамламанинг рецептини тушида кўрганини ва агар у Шри-Ланка дарёларига тўкилса, мамлакат коронавирусдан қутулишини айтган эди.

Бир ой олдин коронавирус билан касалланган Уайт касалхонада вафот этган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер