Коронавирусга беш марта тест топшириб, уларнинг ҳаммаси салбий чиққан америкалик вируснинг янги штаммидан вафот этди
AҚШ фуқароси коронавируснинг «британча» штаммидан вафот этди. Бунга қадар у беш маротаба коронавирусга тест топширган ва натижа ҳар сафар салбий чиққан.
Коронавирус пандемияси бошланганидан бери 35 ёшли Aльфонсе Жексон оломон тўпланган ҳудудлардан қочишга уринди ва фақат иш учун уйдан чиқарди, деди унинг рафиқаси.
Кўрилган барча чораларга қарамай, эркак барибир вирус билан зарарланган. Январь ойида унинг иситмаси кўтарилиб, нафас олиши қийинлашган. Коронавирусга чалинганини тахмин қилиб, америкалик COVID-19га беш марта тест топширади, уларнинг ҳаммаси салбий чиққан.
Фақат олтинчи тест Aльфонсе Жексон коронавируснинг «британча» штаммини юқтирганини кўрсатди. Маълумки, ушбу штамм хавфли ҳисобланади.
Эркак касалхонага ётқизилган. Касалхонада у ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган. Кейинчалик америкалик юрагидаги муаммолар туфайли операция қилинган. Бироқ, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетди. 2 февраль куни Жексон вафот этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг