Коронавирусдан уйда даволаниш тартиби қандай?
Айни дамда Москвада 550 дан зиёд беморлар коронавирусдан уйида даволанмоқда.
Ушбу беморларни даволашда Москва соғлиқни сақлаш томонидан қуйидаги тартиб белгиланган: шифокор беморни кўздан кечириб, уни уйида даволаш ёки шифохонага юбориш ҳақида қарор қабул қилади.
Уйида даволашга қолдирилган бемор карантин режимини бажаришга, уйдан чиқмаслик ҳақида огоҳлантириш хатига қўл қўяди. Шундан сўнг беморнинг фотосурати шаҳар видеокузатув тизимига киритилади. Карантин тартибини бузган беморлар мажбурий равишда касалхонага ётқизилади.
Телемедицина маркази шифокорлари уйида даволанаётган бемор билан доимий равишда алоқада бўлиб туради ва бутун даволаниш даврида вирусга қарши препаратлар билан таъминлаб туради.
Эслатиб ўтамиз, 23 мартдан – 6 апрелга қадар Москвада касаллик енгил кечаётган, хавфли гуруҳга (65 ёшдан катта, сурункали диабет, пневмонияга чалинмаган) кирмаган беморлар учун коронавирусдан уйида даволаниш тартиби ўрнатилган эди.
Бундай тартиб хорижий давлатлар (Италия) тажрибасини ўрганиш асосида киритилган ва шифохона ўринларини касаллик енгил кечаётган беморлар билан банд бўлишининг олдини олади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг