Коронавирусдан энг кўп азият чеккан шаҳар маълум қилинди
120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Италиянинг Бергамо шаҳри коронавирусдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд деб топилди.
Шаҳар мэри Жоржи Гори Нью-Йоркдаги ўлим кўрсаткичи билан таққослаган ҳолда шундай хулоса қилган.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги ҳолат ўтган йилнинг баҳоридаги ўлим кўрсаткичидан кескин фарқ қилади.
Расмий маълумотларга кўра, Бергамо провинциясида коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 13 мингта ҳолат қайд этилган, камида 2800 киши вафот этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг