Коронавирусдан болалар ўлими энг кўп қайд этилган мамлакат маълум бўлди

01:20 06 Сентябр 2020 Дунё
1218 0

Иллюстратив фото

Индонезияда SARS-CoV-2 коронавируси туфайли юзага келадиган асоратлар туфайли болалар ўлими даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига айланди.

“Jakarta Post” газетасининг ёзишича, мамлакатда 17 ёшгача бўлган 16 мингта ҳолатда SARS-CoV-2​тасдиқланган. Улардан 145 нафари вафот этган.

Маълум бўлишича, айни пайтда мамлакатдаги ўлим коэффициенти ушбу хасталик сабаб энг кўп ўлим қайд этилган Америка Қўшма Штатларига қараганда 45 баравар юқоридир.

Ҳозирда республикада коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари рекорд даражада кўпаймоқда. Мамлакатда инфекцияни юқтирганлар сони 184 мингдан ошиб кетган. Қарийб 8 минг киши ушбу касаллик туфайли вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер