Коронавирус: Юртимизда неча нафар беморнинг аҳволи оғирлиги айтилди

14:45 03 Май 2020 Жамият
886 0

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни дамда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ахборот берди:

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморлар умумий сони 2127 нафарни ташкил этди. Уларнинг 60 фоизи соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган муассасаларда 847 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 12 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

59 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 45 минг нафари уй шароитида, 14 мингдан зиёди стационар шароитда карантинга олинган.

Куни кеча 12 мингдан кўпроқ лаборатория текшируви амалга оширилди. Шу пайтга қадар 317 мингдан кўпроқ ҳолатда вирусологик текширувлар ўтказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер