Коронавирус яна икки мамлакатда аниқланди
Фото: kp.ua
Ҳиндистон ва Филиппинда Хитойда пневмония тарқалишига олиб келган янги турдаги коронавируснинг биринчи ҳолатлари аниқланди.
“Ҳиндистоннинг Керала штатида Ухан университетида таҳсил олган талаба касал бўлиб қолди. Бемор ҳозир касалхонада бўлиб, шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳолашмоқда”, дея хабар берди маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Филиппинда эса 2019-nCoV коронавируси 21 январь куни Манилага учиб келган 38 ёшли аёлда аниқланган.
“Бемор айни дамда касалхонада бўлиб, унинг танасида вирус борлиги Австралияда ўтказилган лаборатория синовлари билан тасдиқланди”, дея маълум қилди “ABS-CBN News”.
Бунгача мазкур вирус билан боғлиқ ҳолатлар Австралия, Малайзия, Франция, Германия, Финляндия, Камбоджа, Непал, Шри-Ланка, Сингапур, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Таиланд, Япония ва АҚШда аниқлангани маълум қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг