Коронавирус васвасаси: “Туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади?!“
Фото: www.google.com
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Коронавирус инфекциясига хос клиник белгилардан бири қуруқ йўтал ҳисобланади. Оғиз бўшлиғини доимо ҳўллаб туриш организм учун жуда фойдалидир, чунки оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватдан иборат бўлиб, суюқлик ичиш ҳисобига доимо нам ҳолатда бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ташқи муҳитдан таъсир қилаётган микроорганизмлардан, шу жумладан коронавирусдан ҳимоя қиладиган қобиқ сифатида таъсир кўрсатади.
Туз ва уксусли сув юқорида айтиб ўтилганидек, оғиз шиллиқ қавати бутунлигини бузилишига ва оқибатда турли хил касалликларни оғиз орқали юқишига олиб келади.
Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг