Коронавирус соғлиқни сақлаш тизимидаги камчиликларни очиб берди — вазир
Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибaев коронавирус мавзусига тўхталиб ўтди.
«Коронавирус соғлиқни сақлаш тизимини нафақат имкониятларини, салоҳиятини кўрсатди, балки мавжуд камчиликларини ҳам очиб берди.
Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимига жуда катта аҳамият берилди. Агар шу эътибор бўлмаганида коронавирусга қарши кураш бўйича эришган бугунги натижага мутлақо эришмаган бўлардик», деди вазир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг