Коронавирус: Қозоғистонда беморлар сони 3079 нафарга етди

14:01 29 Апрель 2020 Дунё
1011 0

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 3079га етди, деб хабар берди coronavirus2020.kz.

“Яна 16 киши коронавирус билан касалланган, шу жумладан Олмаота вилоятида 1, Олмаотада 3, Чимкент шаҳрида 2, Манғистау вилоятида 10 нафар одам қайд этилди”, — дейилади хабарда.

29 апрель, 12: 50 ҳолатига кўра, Нур-Султонда 612 киши, Олмаота шаҳрида — 927, Чимкент шаҳрида — 184, Ақмола вилоятида — 98, Ақтўбе вилоятида — 65, Олмаота вилояти — 114, Атирау вилояти — 131, Шарқий Қозоғистон вилоятида — 17, Жамбил вилоятида — 113, Ғарбий Қозоғистон вилоятида — 127, Қарағанди вилоятида — 139, Қостанай вилоятида — 45, Қизилўрда вилояти — 187, Манғистау вилоятида — 44, Павлодар вилояти — 122, Шимолий Қозоғистон вилоятида — 30, Туркистон вилоятида — 124, жами 3079 бемор рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер