Коронавирус: Қўшниларимизда аҳвол қандай?
2020 йил 28 апрель 10:50 ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 2950 кишига етди.
Беморларнинг 725 нафари бутунлай тузалган бўлса шу кунгача 25 та ўлим ҳолати қайд этилди.
2020 йил 28 апрель 10:00 ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 тага ошиб, жами 708 нафарни ташкил этмоқда.
Беморларнинг 416 нафари тузалган, 8 киши вафот этган.
Афғонистонда 1703 нафар беморда коронавирус аниқланган, уларнинг 57 нафари вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Туркманистонда ҳали расман коронавирусга чалинганлар қайд қилинмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг