Коронавирус пандемияси фавқулодда вазият қолипидан ташқарига чиқди — ЖССТ
“Cоvid-19” пандемияси одатдаги фавқулодда вазият қолипидан ташқарига чиқди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси давомида ташкилот директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди. Шунингдек, у “Cоvid-19” тасдиқланган ҳолатлар 50 миллион нафардан ошганини маълум қилди.
“Биз соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда одамларни ҳимоя қилишга содиқмиз. Аммо “Cоvid-19” пандемияси шунчаки фавқулодда вазият қолипидан ташқарига чиқди”, деган Гебрейесус.
ЖССТ раҳбари, шунингдек, вакцинани маҳсулот эмас, балки жамоат фойдаси сифатида кўриш кераклигини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг