Коронавирус мутациясини тезкор таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилди

04:03 04 Май 2021 Дунё
843 0

Япониянинг Осака ва Хоккайдо университетлари олимлари коронавирус инфекцияси штаммининг мутациясини тезкор таҳлил қилиш усулини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот натижалари ҳақида батафсил “Cell Reports” журналида материал чоп этилди.

Таъкидланишича, бунда ҳам “SARS-CoV-2” вирусининг клонларини яратишда ПЗР усулидан фойдаланилади ва бунинг натижасида вирус мутацияларининг биологик хусусиятларини тезда таҳлил қилиш мумкин.

Бундан ташқари, ушбу усул “COVID-19” мутациясини ўрганиш вақтини икки ҳафтагача қисқартиришга имкон беради. Анъанавий усулларда бу жараён учун одатда бир неча ойгача вақт зарур бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер