Коронавирус кейинчалик бошқа юқумли касаллик эпидемиясини келтириб чиқариши мумкинми?
Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Коронавирус кейинчалик одамлар орасида бошқа юқумли касаллик эпидемиясини келтириб чиқариши мумкинми?
Жавоб: Умуман, табиатда инсон учун патоген бўлган ҳар бир микроорганизм (вируслар, ҳужайралар, бактериялар, паразитлар ва ҳоказо) касалликнинг муайян шаклини келтириб чиқариши мумкин.
Бир хил микроорганизм ҳар хил касалликларни келтириб чиқара олмайди. Covid-19 вируси фақат коронавирус инфекциясини келтириб чиқаради.
Коронавирус инфекцияси туфайли заифлашган иммунитет натижасида одам бошқа юқумли касалликлардан зарарланиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг