Коронавирус Ҳиндистон ва Покистонда авж олмоқда

08:06 20 Июнь 2020 Дунё
1292 0

Ҳиндистон, Покистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда коронавирус инфекцияси тарқалиши авжига чиққан.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 8,4 миллион кишини ташкил қилади. 450 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Покистоннинг Панжоб вилоятидаги қатор шаҳарлар қисман карантинга олинди. Вилоят 100 миллиондан ортиқ аҳолига эга. Сўнгги ҳафталарда баъзи жойларда, хусусан вилоят маъмурий маркази Лаҳорда коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошди.

Панжобда жами 60 мингга яқин коронавирус инфекцияси қайд этилган. Вилоятда фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар очиқ. Жамоат транспорти ишламайди, хусусий транспорт воситаларига йўл қўйилмайди.

Ҳиндистонда рекорд даражадаги касалликка чалинганлар сони – 12 881 та ҳолат қайд этилди. Деҳлида Соғлиқни сақлаш вазирига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган, у илгари нафас қисилиши ва иситма ҳақида шикоят қилганди. Мумбайда минглаб одамлар касалликни юқтириб олган.

Бироқ Ҳиндистон иқтисодий сабабларга кўра карантинни юмшатмоқда. Ҳиндистон вирус юқтириш даражаси бўйича дунёда тўртинчи ўринда. Мамлакатда 382 мингга яқин одам касал бўлиб, 12 573 нафар одам вафот этди. 205 минг киши вирусни енгган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер