Коронавирус ҳақида 80 та факт. Бу сизга ушбу инфекция ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш имконини беради (1-қисм)

16:27 05 Апрель 2020 Жамият
9034 0

Архив сурат

Бугунги кунда дунё ОАВларининг асосий мавзуси — коронавирус инфекцияси. Кундан кунга дунё бўйича тарқалиш суръати ортиб бораётган ушбу инфекция ҳақида маълумотлар ҳам кўпайиб бормоқда.

Қуйида дунёнинг етакчи мутахассислари хулосалари ва ОАВ томонидан тақдим этилган хабарлар асосида ушбу инфекция ҳақида 80 та муҳим факт жамланган. Ушбу тўплам коронавирус ҳақида тушунчаларингизни мукаммал бўлишига ёрдам беради, деган умиддамиз.

Энг муҳими, ваҳима қилманг. Давлат ва мутахассислар тавсияларига амал қилинг. Уйда қолинг! Бу билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни асраган бўласиз...

1-факт. Covid-19 ва SARS-CoV-2 бир хил тушунча эмас. Covid-19 — бу янги коронавирус келтириб чиқарадиган касаллик(D- “disease” сўзининг қисқартмаси) бўлса, SARS-CoV-2 бу вируснинг ўзидир.

2-факт. CoV бу CoronaVirusʼнинг қисқартмаси. Ташқи кўринишидан тикансимон шоҳлари билан қуёш тожини эслатиб юборадиган вируслар оиласи шундай номланади. Уларнинг сони қарийб 40 та.

3-факт. Коронавирусларни ўзини бошқа қилиб кўрсатадиган қаллобларга ўхшатишади. Чунки унинг ҳар бир тикани учи ўзини худди фойдали модда молекуласи қилиб кўрсатади ва бунга “учган” ҳужайра рецепторлари уни ўзига тортади, натижада тикан орқали ҳужайрага вируслар тарқалади. Юқиш ана шундай кечади.

4-факт. “Янги коронавирус”( novel ёки nCoV) атамаси бу илгари нафақат олимларимиз, балки ҳужайраларимиз учратмаган вирусни англатади.

5-факт. Икки миллион йиллик эволюция жараёнида инсонларнинг иммун тизими аксарият маълум бўлган инфекцияларга қарши курашишни ўрганди. Аммо тўсатдан пайдо бўлган янги коронавирус инсон иммун тизимини ғафлатда қолдирди — шу боис унга қарши курашиш жуда қийин кечмоқда ва инфекция юқтириб олиш эса аксинча жуда осон кечмоқда.

Архив сурат

6-факт. Ҳужайрага тушган вирус унинг устидан назоратни қўлга олади ва ҳужайра учун одатий оқсиллар ўрнига ўзининг чексиз нусхаларини ишлаб чиқаришга мажбурлайди. Шундай қилиб занжир реакцияси бошланади. Оқибатда ҳужайра нобуд бўлса, инфекция ташувчи эса юқумли бўлиб қолади.

7-факт. Юқтиришнинг дастлабки босқичида янги коронавирус томоқ ва юқори нафас олиш йўлларида фаол кўпаяди. Шундан сўнг пастга тушиб, шамоллашни чақирган ҳолда ўпкагача етиб боради.

8-факт. Айнан шунинг учун ҳам юқтиришнинг биринчи белгиси йўталдир. Шундан сўнг ҳарорат кўтарилиши бошланади.

9-факт. Ёки бошланмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Уханга келган беморлардан 30 фоизининг тана ҳарорати шифохонага олиб келинганда меъёрида бўлган.

10-факт. Вирусни юқтириб олганларнинг баъзилари(18 фоизи ёки ҳар бешинчи бемор)да эса ҳатто йўтал ҳолати кузатилмаган. Бундай пайтда касаллик белгисиз ўтади. Одам ҳатто касал эканлигини ўзи билмайди.

Давоми бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер