Коронавирус болаларда юрак ва қоринда оғриқ, қарияларда уйқучанлик билан намоён бўлмоқда
Беморларда COVID 19 учун тегишли бўлмаган симптомлар ҳам кузатилиши мумкинми? Дўстимда қусиш кузатилмоқда. Шу бўйича маълумот берсангиз? Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди.
"Беморларни кузатиш жараёнига асосан коронавирус инфекциясининг белгилари ҳар доим ҳам юқори ҳарорат ва йўтал билан чекланмайди. Кузатувларда баъзи беморларда қалтираш, сезгининг йўқолиши, қусиш, бундан ташқари тери ва кўз зарарланиши ҳам қайд этилган.
Бундан ташқари баъзи болаларда вирус юрак ва қоринда оғриқ, қарияларда эса бефарқлик ва уйқучанлик билан намоён бўлган.
Бундай ҳолларда ушбу белгиларга ўз вақтида эътибор қаратиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим", дейди мутахассис.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг