Беларусда коронавирусни юқтирганлар 50 минг нафардан ошиб кетди
Беларусда 50 265 киши коронавирус юқтирди. Охирги суткада 812 та янги ҳолат қайд этилган бўлиб, шу вақтгача мамлакатда 644 мингдан ортиқ тест ўтказилган. 24 502 та бемор касалликни енгган.
«Мамлакат ҳудудида инфекция тарқалиши бошланганидан буён 282 киши вафот этди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда коронавирус пандемияси сабабли кескин карантин чоралари жорий этилмади. Президент Александр Лукашенко бу қарорни иқтисодий сабаблар билан изоҳлади ва дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазиятни телбалик деб атади.
9 май куни Беларусда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан парад ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг