Коронавирус баҳона “бизнес" қилишмоқчи бўлишдими? Ёхуд божхоначилар қарийб 670 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

12:43 29 Февраль 2020 Жамият
1153 0

Турли хил касалликларни олдини олишда тиббий ниқоблар муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига божхоначилар ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги “ниқоб” операциясини фош этишди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу шахс хонадонида умумий қиймати 668,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган, тегишли сертификатлари бўлмаган тиббий ниқоблар мавжудлиги ва уларни четда қайта сотиш режалаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер