Корхонада ишлаб чиқариш кўлами ортмоқда
Республикамизда пандемия шароитида карантин қоидаларига зид бўлмаган ҳолда иш ташкил этаётган корхоналар ижобий натижага эришмоқдалар. Жумладан, Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси ўтган ойда 336 тона калава ип экспорт қилишга эришди.
— Тумандаги 108 та фермер хўжалиги билан шартнома тузганмиз, —дейди корхона бош муҳандиси Кенжабек Абдураззоқов. —250 нафар ишчимиз томонидан ҳар куни 20 тонна калава ип ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимизга бўлган талаб кундан-кунга ортиб боряпти. Бу эса ишлаб чиқариш кўламини оширишга имкон яратди. Шу кунларда қурилиши якунига етаётган фабрикамиз фойдаланишга топширилгач, яна 250 та янги иш ўрни яратамиз.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида корхона директори Ботиржон Қодиров давлатимиз раҳбари Фармонига биноан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Бу нафақат, тадбиркорни, балки, жамоа аъзоларини ҳам руҳлантирди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг