Кореяда ишлаш имкониятлари кенгаяди
Иллюстратив фото
Хоразм вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жанубий Кореянинг “Cogent Global Mexico SRL CV” компанияси ижрочи директори директори Мин Бенг Сол бошчилигидаги делегациянинг Хоразмга ташрифи ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга замин яратди.

Жаноб Мин Бенг Сол Хоразм вилояти ҳокими Фарҳад Эрманов билан учрашди ва Кореяда ишга жойлаштириш бўйича янги лойиҳанинг тақдимотини ўтказди. Шунингдек,корейс тили ва дастурлаш йўналишларида ўқитиш орқали фуқароларни Кореяда қонуний ишга жойлашиши соҳаларини аниқлаб берадиган шахсият тестлари билан таништирди.

Томонлар лойиҳанинг барча масалалари, хусусан, тест синовларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, Кореяда ишга жойлашадиган фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимояси, иш стажи юритилиши каби масалаларни муҳокама қилишди.
Одилбек Одамбоев,
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг