Корея институти билан 6,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди

13:15 02 Июнь 2023 Сиёсат
464 0

Жанубий Кореяда Табиат ресурслари вазирлиги ва Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) ўртасида Жиззах вилоятида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи объектларни қуриш лойиҳаси доирасида дастлабки истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Табиат ресурслари вазирлиги Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) билан қиймати 6.6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолади.

Шунингдек, учрашувда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи объектларни қуриш лойиҳаси доирасида кореялик мутахассислар ушбу лойиҳанинг аҳамияти ва самарадорлиги тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Қайд этиш жоизки, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар: 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншоотини қуриш, 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр станциясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизимини қуриш, кунига 5-10 тонна тиббиёт чиқиндиларни ёқиш иншоотини ўрнатиш, моддий техник базани мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва бошқа қурилмалар харид қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, 6 та чиқиндиларни қайта юклаш станциясини қуриш, 5 та янги полигон қуриш ҳамда янги қурилган полигонларга тиббиёт чиқиндиларни ёқиш усули билан йўқ қилиш ускунаси, компост қилиш ускунаси, контейнерлар ва махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган.

Учрашувда келгусида KEITIнинг Тошкентдаги офисини очиш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур офис бутун Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий марказ сифатида хизмат қилади.

Ташриф якунида KEITI Табиат ресурслари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, келгусида ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш муҳим эканлиги қайд этилди. Учрашувда келгусида KEITIнинг Тошкентдаги офисини очиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ташриф якунида Чой Хёнг Жин Табиат ресурслари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, келгусида ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш муҳим эканлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер