Кўп қаватли уйда яшаган аёл ўз онасининг жасадини ўн йил музлатгичда сақлади
Япониядаги кўп қаватли хонадонлардан биридаги музлатгичдан кекса аёлнинг мурдаси топилди. Полиция шу уйда яшаган шахсни қўлга олган. У марҳумнинг қизи бўлиб чиқди.
BBC манбаси томонидан маълум қилинишича, 48 ёшли Юми Ёсино ўн йил олдин ишдан қайтганда, ўз онасини уйда жонсиз ҳолда топгани, шундан сўнг уни музлатгичга яшириб қўйганини тан олган. У буни волидаси ўзи яшаган уйни ҳеч қачон тарк этишни истамагани билан изоҳлади.
Полициянинг хабар беришича, кекса аёл жасадидан ҳеч қандай жароҳат излари аниқланмаган. Расмийлар унинг ўлим вақти ва сабабини аниқлай олмаган.
Мурда Ёсино пулини тўлай олмай, уйни тарк этгандан сўнг, у ерни тозалаш учун кирган фаррош томонидан топилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг