Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партияларнинг масъулиятини ошириб, жамиятда кўп фикрлиликни ривожлантиради — Актам Ҳайитов

12:37 10 Октябр 2023 Сиёсат
302 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Айрим депутатлар ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов ишчи-гуруҳ аъзолари томонидан 40 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг сайлов тизимлари ва қонунчилиги ўрганилганини алоҳида эътироф этди.

Фракция раҳбарининг фикрича, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партияларнинг маъсулиятини оширишга, жамиятда кўп фикрлиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер