Конституция — фаровон турмуш ва тараққиётимиз асоси

08:54 31 Март 2023 Сиёсат
587 0

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида Ўзбекистон – ҳуқуқий давлат, деб белгиланмоқда. Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади, дея эълон қилинар экан, унда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3 баравардан ортиққа ошмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳиятига бағишлаб ўтказилган тадбирда бу ҳақда маълум қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари З.Ибрагимова Асосий қонунимизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.

Спикер ўринбосари, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирди.

Қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Констиутцияда инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги белгиланяпти. Ушбу қоиданинг мазмун-моҳияти шундаки, фуқаролар ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини, ўзгалар ҳуқуқларини бузмаган ҳолда, мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Сўзга чиққанлар Бош қомусимизга муайян ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳозирги замон талабларидан бири эканлигини, чунки дунё шиддат билан ўзгариш ва ривожланишда давом этаётганлигини қайд этдилар.

Бу ўзгаришлар мамлакатни муваффақиятлар сари етаклаши, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер