Кўнгилларда шодлик ва шукрона
Фото: Халқ сўзи
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги «Катта совур» маҳалласида яшовчи Ўрозхол Авазова ёшлигида олган жароҳати туфайли бора-бора мустақил ҳаракатланиш ва гапириш лаёқатини йўқотди. Имконияти чекланган, оғир ижтимоий аҳволда кун кечираётган бу аёл маҳалланинг «Аёллар дафтари»га киритилгач, унинг дард-у ташвишига қулоқ тутилди, муаммоларини ҳал этишга киришилди. Бу борадаги хайрли ишга «Шўрчидонмаҳсулот» акциядорлик жамияти маъмурияти бош қўшадиган бўлди. Мазкур жамиятнинг ҳомийлиги асосида Ўрозхол Авазованинг эски, нураб қолган турар жойи ўрнига 4 хонали замонавий уй қуриб берилди.
— Инсон қадри улуғланган, орзу-умидлари рўёбга чиқадиган Ватанда яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Опам ночор аҳволда ҳаёт кечириб келаётганди. Маҳалла-кўй, жамоатчилик ғамхўрлиги унинг дарду-ташвишини аритди. Нураб бораётган уйи ўрнига янгиси қурилди, зарур мебель, маиший жиҳозлар билан таъминланди. Меҳр-оқибатли, бағрикенг, саҳоватли юртдошларимиздан миннатдормиз. Албатта, бу сўзларни баён этишга опамнинг имконияти йўқ. Аммо унинг дилидагини, юз-кўзидаги қувончдан барини англаб олиш қийинмас, — дейди Ўрозхолнинг синглиси Сайёра Авазова.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг