Кондиционери ишламаган купе чипталаридан пуллар чегириб қолинади – Рақобат қўмитаси

13:05 01 Август 2024 Жамият
308 0

Рақобат қўмитаси санъаткорларга йўловчи поезд чипталари алдаб сотилгани ва ундаги хизматдан норозилик билдирилгани акс этган хабарларни ўрганиб чиқди.

Унга кўра, эндиликда кондиционери ишламаган купе учун чиптадан маълум суммадаги пуллар чегириб қолинади.

Яъни совитиш тизими хизматлари учун ҳам чиптага тўлов қилинган, аммо йўловчи поездларида ҳаракатланган пайтда кондиционер ишламаса ва бу ҳолат ўз тасдиғини топса, йўловчиларга ҳаво ҳароратини мўътадиллаштириш ва совитиш тизимлари ишламаганлиги учун тегишли миқдордаги пул маблағлари компенсация сифатида қайтариб берилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ томонидан шу йилнинг 19 июль санасидан купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмайди, чипта нархидан чегириб қолинади.

Қолаверса, қўмита юқоридаги каби муаммолар юзасидан ташкилотнинг ўзи ёки “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга кондиционер ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видео материаллари билан тегишли рақам ва электрон почта манзилларига мурожаат қилиш мумкинлиги айтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер