Кондаги имкониятлар кенгаймоқда

18:04 23 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1101 0

«Ангрен кўмир кони» филиалида бир кеча-кундузда 350-400 кубометр тошни қайта ишлаш қувватига эга бўлган учта линия ишга туширилди. Бу билан ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун тошни турли ўлчамларда майдалаб, саралаб етказиб бериш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақида Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмат хабар беради.

− Шу пайтгача қурилиш-таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган тошни бир ўлчамда майдалаб етказиб берардик. Эндиликда имкониятимиз доираси янада кенгайди,-дейди, 58-бўлим бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов. Бу бўлимда кон устаси, механик, конвейер машинисти, электрик, пайвандчи ва чилангарлар меҳнат қилишади. Ойбек Насибалиев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Тошматов, Миржалол Эргашев, Ғулом Раҳмонов, Тоҳир Газиев сингари илғор кончилар тажрибаси туфайли меҳнат жамоаси муттасил ютуқларга эришмоқда.

Янги линия самараси туфайли, 58-бўлим жамоаси энди кон ички автомобиль ва темир йўллари қурилиши учун ойига ўртача 10 минг тонна қайта ишланган тош етказиб бериш имкониятига эга бўлди.

Шодиёр МУТАҲАРОВ

(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер