Кончи коммуналчилар касб байрамини нишонлашди
Фото: "Халқ сўзи"
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». 2021 йилдан буён алоҳида давлат муассасаси сифатида фаолиятини давом эттираётган «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» бугун ўз тасарруфида Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 5 та меҳмонхона ва уларнинг бўлинмалари, 9187 кишига мўлжалланган 39 та ётоқхона, 631 та хизмат хонадонларига эга.
Мазкур турар-жойларда «НКМК» АЖ, «Навоий уран» ДК, «НКМК жамғармаси» ишчи-хизматчилари истиқомат қилишиб, давлат муассасаси томонидан уй-жой коммунал хизматлари кўрсатилади.
— Жамғармамиз ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2023 йил январь — декабрь ойида ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 944 нафарига ётоқхоналардан ўрин жойи ва хоналар ажратилди, — дейди муассасанинг Уй жой масалаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи З. Шамшиева. — Шунингдек, Жамғарма тасарруфидаги меҳмонхоналар томонидан 7793 нафар ишчи ходимларга 4 миллиард 398 миллион 600 минг сўмлик меҳмонхона хизматлари кўрсатилди.
Жамғарма меҳнаткашлари 18 апрель – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари кунини «Фарҳод» маданият саройида нишонладилар. Улар шарафига байрам дастурхони ёзилиб, меҳнат илғорлари тақдирланди. Жамғарма тасарруфидаги бадиий ҳаваскорлик дасталарининг концерт дастури даврага файз киритди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг