Кўмир сотиб олиш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.g.” МЧЖ масъул шахслари 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумида 18 та таълим ташкилоти ва 1 та оилавий поликлиникага кўмир сотиб олиш учун ажратилган 1,1 млрд сўмнинг 187,5 млн сўмини бошқа мақсадларда сарфлаганлиги, шунингдек “T.B.” МЧЖ гўёки 1 017 тонна кўмир етказиб берганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб 931,5 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг