Колумбияда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди
Колумбия COVID-19 вирусига қарши Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.
Мазкур қарор Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co Ltd томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Жанубий Америкада қўлланилиши COVID-19 пандемиясига қарши глобал ҳамкорҳорлик имкониятини кенгайтиради.
Ҳозиргача мазкур вакцина Ўзбкистон, Хитой ва Индонезияда оммавий эмлаш жараёнида қўлланилмоқда, шунингдек бустер вакцина сифатида фойдаланилмоқда.
Ҳозирда ZF-UZ-VAC2001 Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Индонезияда ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, вакцинани маҳаллийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Генотиплаш таҳлили ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси коронавируснинг Alpha вариантига қарши 92,68 фоиз ва Delta вариантига қарши 81,38 фоиз самарага эгалигини намойиш этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг