Колумбия терма жамоаси Францияга мағлуб бўлди

10:31 30 Март 2026 Спорт
293 0

Кеча, 29 март куни FIFA кунларидан унумли фойдаланаётган терма жамоалар ўртоқлик ўйинларини давом эттиришди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Колумбия терма жамоаси Америка Қўшма Штатларида Франция терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашув ҳисоби 29 дақиқада Франция терма жамоаси томонидан очилди. Дастлабки голга ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дуэ муаллифлик қилди. 41 дақиқада Маркус Тюрам ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

56 дақиқада Дезире Дуэ ўйиндаги иккинчи голини киритди. 77 дақиқада Колумбия терма жамоаси ҳисобни қисқартирди. Голга Жаминтон Кампаз муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган Колумбия — Ўзбекистон ўйини 18 июнь куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер