Коллеж ва техникумларга киришда кимларга қандай имтиёзлар берилган? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

15:19 19 Ноябрь 2020 Жамият
4477 0

АОКАда ўтган брифингда Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев саволларга жавоб қайтарди. 

Савол: Абитуриентларни ўқишга қабул қилишда ногиронлиги бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун алоҳида грант ўринлари белгиланганми?

Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Савол: Қабул режасидан ортиқ келиб тушган ҳужжатларни қўшимча қабул қилишга рухсат бериладими?

Жавоб: Бу борада ота-оналар ва абитуриентларнинг таклифлари тегишли вазирликлар ва идоралар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилади.

Савол: Қабул квотасидан кам абитуриент топширган, лекин гуруҳ шаклланиши учун ўқувчилар сони етарли бўлмаган касбларга ҳужжат топширган талабалар нима қилади?

Жавоб: Гуруҳ шаклланган турдош касб ва мутахассисликларга ҳужжат топшириш имкониятлари яратилиши режалаштирилган.

Савол: Ёзма имтиҳонга қатнашмаган талабаларга агар қабул квотасида етарли ўрин бўлса, шартнома асосида ўқишига рухсат этиладими?

Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, кириш имтиҳонларида (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳонда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади.

Қолган абитуриентлар баллар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт параметрлари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Савол: Меҳрибонлик уйидан келган ўқувчи ёзма имтиҳонга қатнашадими?

Жавоб: Профессионал таълим муассасаларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Лекин коллеж ва техникумларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар саралаш имтиҳонларида қатнашиши лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер