Кўкдала далаларида тарвуз пишди
Фото: Иллюстратив фото
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида тарвуз пишди. Бу мамлакатимиз далаларида иссиқхоналарсиз етиштирилган энг биринчи тарвузлардан ҳисобланади.
Кўкдала тумани юртимиздаги энг кўп тарвуз етиштириладиган ҳудудларидан бири ҳисобланади. 2024 йилнинг баҳори салқин келганлиги сабабли ушбу полиз экинининг пишиши бироз кечикди. Йил иссиқ келган даврларда тарвузлар май ойи бошларида халқимизга тақдим этилар эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг